Ғарибободий: МАГАТЕнинг янги ҳисоботи Эрон билан ҳамкорликни давом эттиришига ишора қилмоқда
Эроннинг Венадаги Халқаро ташкилотлар қошидаги доим вакили ва элчиси, Халқаро атом энергияси агентлиги Бош директорининг Халқаро ядровий келишувни бажарилишини текширилиши тўғрисидаги янги ҳисоботига тўхталиб, ушбу ҳисобот Теҳрон ва агентликнинг турли соҳалардаги ҳамкорликига ишора этади дея қўшимча қилди.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча Венада қароргоҳи бўлган халқаро ташкилотлари қошидаги Эроннинг доим ваикли в элчиси Козим Ғарибободий ўз сўзларида, ҳисоботга асосан, МАГАТЕ Эронга тегишли мажбуриятлар хусусида ўз назорати ва текшириш фаолиятларинии давом эттирган деб изоҳлади.
Ғарибободий шунингдек, ҳисоботга биноан, Эрон оғир сувларни ишлаб чиқариш ва сақлашни давом эттиришдан ташқари, 2,2 тоннадан ортиқ оғир сув экспорт қилди ва тадқиқотлар ва ривожлантириш ишлари учун 1,3 тоннани сарфлади деб аниқлик киритди.
Венада қароргоҳи бўлган халқаро ташкилотлари қаошидаги Эроннинг доим вакили ва элчиси, агентлик маълумотларига кўра, Натанз ва Фурду ядровий таъсисотларида бойитиш ишлари, шу жумладан янги машиналар билан ва 4,5 фоизгача бойитиш ҳамда Халқаро ядовий келишув томонидан белгиланганган 3,67 фоиздан ташқари бойитиш ишлари илгаригидек давом этмоқда деб эълон этди.
Халқаро Атом энергияси агентлиги бош директори янги ҳисоботида, Эроннинг Натанз ядровий таъсисотида илмий-тадқиқот марказлаштирувчи центрафугаларни ер остига кўчириш тўғрисидаги янги қабул қилинган қарорга ҳам ишора қилиниб, Эроннинг бу борадаги хавфсизлик талабларни назарга тутиши ҳам таъкидланган дея эслатиб ўтди, Ғарибободий.
Эроннинг Вена шаҳрида жойлашган Халқаро ташкилотлардаги доимий вакили ва элчиси МАГАТЕ ҳисоботи Эроннинг уран захиралари 2 ноябрь ҳолатига кўра, 2442,9 килограмм деб эълон қилган ва бу тахминан 3600 килограмм кам бойитилган уранга тенгдир деб баён этди.