Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 453 киши вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i56072
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 12 минг ортиқ бемор аниқланди ва 453 киши вафот этди.
(last modified 2020-11-23T11:08:09+00:00 )
ноябр 23, 2020 16:08 Asia/Tashkent
  • Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 453 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 12 минг ортиқ бемор аниқланди ва 453 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 12 минг 460  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2  минг 744  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 866   минг  821 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 453 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 45  минг 255  кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача  610 минг 406 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 60 миллион  нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 395  мингдан ортиғи вафот этган ва 40 миллион нафардан ортиғи   соғайган.