декабр 06, 2020 15:16 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши қонунийлик ва ишончлилик муаммоларига дучор бўлган
    БМТ Хавфсизлик кенгаши қонунийлик ва ишончлилик муаммоларига дучор бўлган

Эрон ислом жумҳуриятининг БМТдаги доимий вакили Хавфсизлик кенгаши фаолиятини танқид қилар экан, ушбу ташкилот ўзининг пассив, заиф ва айрим ҳолатларда ноқонуний ва қонундан ташқари ҳатти-ҳаракатлари сабаб, қонунийлик ва ишончлилик бўҳронига дуч келган деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг  бугунги хабарига кўра, БМТ Хавфсизлик кенгашидаги элчиси ва вакили Мажид Тахтравончи бу ташкилот Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида, БМТ Хавфсизлик кенгаши  АҚШнинг асбоблар қуттисидаги калит эмас деб қўшимча қилди.

Мажид Тахтравончи ўз сўзларида БМТ Хавфсизлик кенгашини Ғарб давлатлари таъсири ва нуфузи остига эканлигини баён этар экан, бу кенгаш айрим аъзолари томонидан суиистеъмол қилинмоқда ва ўз ҳатти -ҳаракатлари учун ҳам жавобгарликка тортилмаган дея аниқлик киритди.

БМТдаги Эроннинг элчиси ва доим вакили шунингдек БМТ Хавфсизлик кенгаши ривожланиш ҳолидаги мамлакатларнинг таркибида кучсиз иштирок этиши сабабли демократик эмас деб эълон этди.

Ёрлиқ