Қолибоф: исломий давлатлар сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришни ёмон нарса сифатида баҳолашмоқда
(last modified Tue, 08 Dec 2020 07:16:51 GMT )
декабр 08, 2020 12:16 Asia/Tashkent
  • Исломий давлатлар сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришни ёмон нарса сифатида баҳолашади
    Исломий давлатлар сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришни ёмон нарса сифатида баҳолашади

Эрон парламенти раиси исломий ҳукуматлар ва исломий ҳамжамият сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришни шармандали ва номаъқул ҳатти- ҳаракат сифатида халқаро ҳамжамиятга таништириши керак дея айтди.

Эрон парламенти раиси Муҳамадбоқир Қобилибоф кеча Теҳрон шаҳрида Сурия ТИВ раҳбари Файсал Миқдод билан учрашганида,  Қуддусни ишғол этган сионистик режим мавжуд бўлишига қадар минтақада доимий хавфсизлик бўлмайди деб қўшимча  қилди.

Муҳаммадбоқир Қолибоф  ўтган йилларда такфирий террорчилар устидан қозонган ғалабалари билан Сурия армиясини табриклар экан,  Сурия ҳукумати ва халқининг душманларга қарши урушдаги қаршиликлар ва муқовиматидан ташқари Остона жараёни доирасидаги сиёсий музокаралар Сурия ва минтақада барқарор тинчлик ва хавфсизликка олиб келиши мумкин деб изоҳлади.

Сурия ТИВ раҳбари Файсал Миқдод ҳам Эрон ислом жумҳуриятининг душманлар ҳужумлари пайтида Сурия ҳукумат ва халқига кўрсатган ёрдамларига сабабини юқори баҳолаб, миннатдорчилик билдирар экан, Сурия ҳукумати ва халқи Эроннинг моддий ва маънавий ёрдамни ҳеч қачон унутмайди деб таъкидлади.

Сурия ташқи ишлар вазири ўз сўзларида  Эроннинг мудофаа соҳаси ва ядрошунос олим шаҳид Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини қоралаб ушбу муносабат билан эронликларга ҳамдардлик билдириб, шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ва  ядрошунос олим Фахрийзоданинг террор этилиши, ҳар доим  терроризмни қўллаб- қуваатлаётган сионистик режим ва АҚШнинг  ҳақиқий башарасини намойиш этди деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳамаджавод Зариф ҳам Теҳронда суриялик ҳамкасби Файсал Миқдодни қабул қилганида  Эрон ислом жумҳурияти Остона жараёнини қўллаб-қувватлашига ишора этиб,  яиқнда ўтказилган қочқинлар масаласидаги йиғилишни ижобий баҳолади.

Сурия ТИВ раҳбари ҳам Эроннинг терроризм ва экстремизмга қарши курашда Сурия ҳукумати  ва халқини доимий равишда қўллаб- қувватлаётганини қадрлаган ҳолда,  АҚШнинг минтақадаги кескинликларни кучайтиришга қаратилган ҳатти-ҳаракатларига тўхталиб, Вашингтон режимнинг бундай сиёсатлари сионистик режим манфаатларини АҚШ манфаатларидан устун қўййиб келаётгани контекстида баҳолаш мумкин деб баён этди.