Генерал Саломий: душманлар Эрон ислом республикасининг аксиламалини кутмоқдалар
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони ўз сўзларида душманлар эронлик ядрошунос олимни террор этилганига жавобан Эрон ислом республикасининг аксиламалини кутишлари керак деб айтди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий бугун Теҳрон шаҳридаги бу кучларнинг Бош қўмондонлиги штабида ядрошунос олим шаҳид Муҳсин Фахрийзодани хотирлаш маросими доирасида, сўзлаган нутқида, исломий Эроннинг ашаддий душманлари шаҳидлик тўғри йўлни кўрсатувчи маёқ эканлиги ва шаҳидлар очадиган йўл ҳеч қачон тўхтамаслигини билишлари керак деб эълон этди.
Генарал Ҳусейн Саломий шунингдек душман ўз эътиборини қаратган ҳар бир нуқта уларнинг кучи ва қўрқувиниг нуқтасидир ва душманнинг террорчилик ҳужум каби суиқасд ва жиноятчиликка юз тутиши Эронда шаҳид Фахрийзода сингари шахсларни тайёрлангани маъносини англатади деб изоҳлади.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони шаҳид Муҳсин Фахрийзода йўлини янада қатъият ва ирода билан унинг шогирдлари томонидан давом эттирилишини таъкидлаб, душманларнинг террорчилик ва қўрқоқлик ҳаракатлари ва суиқасд уюштириши Исломий Инқилоб ҳаракатини тезлашишидан бошқа ҳеч қандай натижа бермайди дея аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзода 27 ноябрь, Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳрида содир этилган терактда шаҳид бўлди.
Шаҳид Муҳсин Фахрийзода қўрқоқларча қотилликинг қурбони бўлди.
Ҳозиргача кўп мамлакатлар жумладан, Россия, Сурия, Швецария, Венесуэлла, Жанубий Африка, Туркия, Қатар, Қувейт, Ливан, Иордания ва Афғонистон давлатлари ва кўп халқаро ташкилотлар Эроннинг ядрошунос олими Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини кескин қоралашган.