Ҳасан Руҳоний: Теҳроннинг мақсади Боку давлати билан муносабатларини ривожлантиришдир
Эрон президенти Теҳрон ва Боку ўртасидаги муносабатларни яхши ва биродарлик эканлигини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳуриятининг иродаси Озарбойжон републикаси билан муносабатларни ривожлантиришдир деб айтди.
Эрон президени Ҳасан Руҳоний бугун Теҳрон шаҳрида Озарбойжон републикаси ТИВ раҳббари Жейҳун Байрамов билан учрашганида Тоғли Қорабоғ можаросида Теҳрон ҳукуматининг аниқ позициясига ишора қилиб, бу минтақада урушни тугаши, Озарбойжон минтақасининг ҳудудларни озод этилгани ва оташеким ўрнатилганини олқишлади.
Ҳасан Руҳоний бу учрашувда, савдо-иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш учун Эрон ва Озарбойжон республикаси чегараларидан фойдаланиш зарурлигини баён этар экан, Эроннинг Қорабоғ можаросида зарар кўрган минтақаларни қайта тикланишида қатнашиши ҳар икки давлат учун фойдали бўлади деб аниқлик киритди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти шунингдек Теҳрон ва Боку давлатлари ўртасидаги аввалги келишувларга шу жумладан Рашт-Астара темир йўл лойиҳасига ишора қилар экан, келишувларнинг бажарилиши ва ишга туширилишини тезлаштириш зарурлигини баён этди.
Озарбойжон републикаси ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамов ҳам бу учрашувда Эрон ислом жумҳуриятининг Озарбойжон республикасининг ҳудудий яхлитлигини қўллаб -қувватлашини юқори баҳолаб, икки мамлакат чегаралари дўстлик ва тараққиёт чегарасидир ва Боку давлати томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиниши ва Эрон билан 132 километрлик чегарасини қайта тикланиши икки давлат учун янги ҳамкорлик лойиҳаларини вужудга келтириши мумкин деб эълон этди.
Озарбойжон републикаси ташқи ишлар вазири Рашт-Астара темир йўл проекатини амалга ошириш Эрон билан иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини оширишига ишора қилиб, янги Халқаро шарт-шаритлар ва АҚШ санкциялари туфайли юзага келган тўсиқларни бартараф этиш билан биргаликда Теҳрон ва Боку давлатларини ҳамкорлик лойиҳаларини тезлик билан амалга оширишига умид билдирди.
Байрамов ўз сўзларида эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини қоралаб, илм -фан соҳасининг олимини террор этилишини қабул қилиб бўлмайди деб таъкидлади.