Ислом душманларининг сиёсати мусулмонлар ўртасида бўлинишлар яратишдир
декабр 11, 2020 13:29 Asia/Tashkent
Эфиопиядаги Эрон элчиси Ислом душманларининг сиёсати мусулмонлар ўртасида бўлиниш яратиш эканлигини айтди.
Меҳр янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Эрон Ислом Республикасининг Эфиопиядаги элчиси Самад Али Лакизода жума куни Мусулмонлар Олий Мажлиси биносида Эфиопия мусулмонлари муфтийси Ҳожи Умар Идрис билан учрашди ва дунё мусулмонлари ўртасида бирдамлик зарурлигини таъкидлади.
Лакизода мусулмонлар ўртасида бўлинишлар яратишни ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) ни ҳақорат қилаётган ва ҳам Қуръони каримга ўт қўяётган ислом душманларининг сиёсатларидан бири эканлигини таъкидлади.
Лакизода Эфиопия мусулмонлари муфтиётини Эронга ташриф буюришга ва шиа ҳамда сунний уламолар билан учрашишга таклиф қилди.