Зариф: Ҳеч ким азиз Озарбайжон ҳақида гапира олмайди
(last modified Fri, 11 Dec 2020 10:45:07 GMT )
декабр 11, 2020 15:45 Asia/Tashkent
  • Зариф: Ҳеч ким азиз Озарбайжон ҳақида гапира олмайди

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Туркия президентининг Бокуда айтган сўзларига жавобан шундай ёзди: "Бизнинг азиз Озарбайжон ҳақида ҳеч ким гапира олмайди".

ИРНА хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф жума куни твиттерида Туркия президентининг сўзларига жавобан: "Эрдўғанга у Бокуда нотўғри ўқиган шеъри шимолий Арас минтақасининг ўз она ватани Эрондан мажбуран ажратиш ҳақида эканлиги айтилмаган!"

Эрдўған Озарбайжон Республикаси суверенитетига қарши гапирганини билмаганми деган саволга Зариф қўшимча қилди: "Ҳеч ким азиз Озарбайжонимиз ҳақида гапира олмайди".

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған пайшанба куни Арманистон томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш муносабати билан Озарбайжон кучларининг ҳарбий парадида қатнашиш учун Бокуга йўл олди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам иштирок этган маросимда Эрдўған Эрон ва Озарбайжон Республикаси чегарасидаги Арас дарёси ҳақида бўлгинчилик руҳидаги бир шеърдан парча  ўқиди.

Ёрлиқ