Хатибзода: Халқаро ҳамжамият ИШИД мафкурасининг қайта ёйилишига қарши ҳушёр бўлиши керак
(last modified Fri, 11 Dec 2020 11:53:39 GMT )
декабр 11, 2020 16:53 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: Халқаро ҳамжамият ИШИД мафкурасининг қайта ёйилишига қарши ҳушёр бўлиши керак

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ироқ ҳукумати ва халқининг ИШИД террорчилик гуруҳи устидан қозонилган ғалабасининг уч йиллигини муборакбод этиб, халқаро ҳамжамиятни ИШИД мафкурасининг тарқалиши ва ушбу оқимнинг қайта пайдо бўлишига қарши ҳушёр бўлишга чақирди.

ИРНА хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзодə жума куни Ироқ ҳукумати ва халқининг ИШИД террорчилик гуруҳи устидан ғалабасининг уч йиллигини табриклади. У ғалабани Ироқ ҳукумати, халқи ва барча ҳарбий ва хавфсизлик кучларининг мамлакатнинг диний раҳбари  Оятуллоҳ Систонийдан илҳомланиб, кенг тарқалган терроризмга қарши кучли иродаси ва бирлашган ҳаракатларининг натижаси деб атади.

Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ироқни Ишид терроризмини енгишда қўллаб-қувватлаганига ишора қилиб: "Эрон ҳукумати ва халқи ҳар доим Ироқ ҳукумати ва халқи ёнида бўлган ва Ироқнинг бирлиги, хавфсизлиги, барқарорлиги,  ривожланиши ва равнақи учун ҳеч қандай ёрдамни аямайди" деди. 

Хатибзоданинг таъкидлашича: "Биз ушбу муқаддас курашда икки мамлакат шаҳидларининг қони қандай  уйғунлашганини ва генерал Ҳож  Қосим Сулаймоний  ва  Абу Маҳди  Ал-Муҳандиснинг терроризмга қарши кураш қўмондони сифатида ўлдирилишида икки ҳукуматнинг бирдамлиги  ва ҳамдардлигини кўрамиз.  

Эрон дипломатик корпуси вакили: "Гарчи ИШИД ҳарбий кучлари мағлубиятга учраган бўлса-да, такфирчилик, инсонпарварликка қарши ҳамда террористик мафкуралар мавжуд  ва бу мафкурани очиқ ва яширин минтақавий ва миллатлараро қўллаб-қувватлаш  давом этмоқда. Шу сабабли халқаро ҳамжамият мафкуранинг тарқалишига ва ушбу оқимнинг кучга эга бўлишига қарши ҳушёр бўлиши керак" деди. 

2014 йилда ИШИД террористик гуруҳи АҚШ ва унинг ғарбий ва араб иттифоқчилари, шу жумладан Саудия Арабистонининг молиявий ва ҳарбий кўмаги билан Ироққа бостириб кириб, мамлакатнинг шимолий ва ғарбий ҳудудларининг катта қисмини эгаллаб олди ва сон-саноқсиз жиноятларни содир этди. Кейинчалик Ироқ Эронни террорчиларга қарши курашишда ёрдам беришга чақирди.

Ироқ кучлари Эрон Ислом Жумҳуриятининг ҳарбий маслаҳатчилиги ёрдамида уч ярим йиллик ИШИДга қарши курашдан сўнг Анбар вилоятидаги (Ироқнинг ғарбий қисми) Рава шаҳрини (Ишиднинг Ироқдаги сўнгги базаси) озод қилишга муваффақ бўлишди. Ушбу шаҳарнинг озод қилиниши билан ИШИДнинг Ироқдаги фаолияти деярли тугади.

Ёрлиқ