декабр 13, 2020 12:02 Asia/Tashkent
  • Эрдуғон ўқиган шеърнинг маъноси-сезгирлигини билмасди
    Эрдуғон ўқиган шеърнинг маъноси-сезгирлигини билмасди

Эрон ислом республикаси ва Туркия ташқи ишлар вазирлари икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар муҳимлигини таъкидладилар.

Кеча Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавуш ўғлу эронлик ҳамкасби Муҳаммаджавод Зариф билан телефон орқали суҳбатда икки мамлакат ўртасидаги яқин ва дўстона муносабатлар ва Анқара давлатининг қатъий яхши қўшничилик сиёсатини таъкидлади.

Човушў ўғлу ўз сўзларида, Туркия президенти Эроннинг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ ҳурмат қилади ва ўқиган шеър атрофидаги сезгирликлардан хабардор эмасди ва уни фақат Лачин ва Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ ҳолда билган, шунинг учун уни маросимда ўқиди дея ишонч билдирди.

Эрон ТИВ раҳбари  ҳам телефон орқали ушбу суҳбатида,  икки мамлакат ўртасидаги дўстона ва ҳурмат -эҳтиромга асосланган муносабатларнинг муҳимлиги шунингдек Туркия президенти ва Эрон ислом жумҳурияти расмийлари ўртасидаги самимий муносбатларни таъкидлаб, ўзаро ишонч шароитида икки томонлама алоқаларни янада кенгаишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз ўтган пайшанба куни (10 декабрь) Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Бокуда Қорабоғ урушидаги ғалабани нишонлаш маросимида,  Эроннинг ҳудудий яхлитлигига қарши бўлган Арас дарёси хусусида шеър ўқиди.

Жума куни Эрон ТИВ-и Теҳрондаги Туркия элчисини чақиртириши билан  Эрдуғаннинг ушбу сўзларига қарши Эрон ислом жумҳуриятининг норозилик нотасини топшириб Анқара ҳукуматидан бу масала борасида зудлик билан жавоб беришини сўради.

 

 

Ёрлиқ