Ўзбекистон Эроннинг Чобаҳор портини кенгайтириш лойиҳасида қатнашиш ва сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда
(last modified Tue, 15 Dec 2020 10:44:44 GMT )
декабр 15, 2020 15:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон давлати Эроннинг Чобаҳор портини кенгайтириш лойиҳасида қатнашишга қизиқиш билдирмоқда
    Ўзбекистон давлати Эроннинг Чобаҳор портини кенгайтириш лойиҳасида қатнашишга қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон ҳукуматининг расмийлари Тошкент давлатини Эроннинг Чобаҳор портидаги транспорт ва логистика имкониятларидан фойдланган ҳолда бу порт лойиҳасини кенгайтиришда қатнашишга қизиқиш билдирмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Шаҳром Одамнажод,  видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Эрон ва Ўзбекистоннинг  икки томонлама транспорт мавзусидаги йиғилишида, Чобаҳор порти юкларни транзит қилиш учун хавфсиз ва жуда қулай порт бўлиб, қўшни мамлакатлар ва минтақа учшбу портга сармоя киритишдан фойда кўришади деб изоҳлади.

Шаҳром Одамнажод ўз сўзларида Туркманистон давлати томонидан бу мамлакат ҳудудлари орқали маҳсулотлари ва юкларини экспорт этилиши ва импортига қўйилган чекловларга тўхталиб,   Эрон томонидан Каспий денгизидаги шимолий портларида кемалар билан юкларни ва юк машиналарини ташиш соҳасида олиб борилаётган  самарали чоралар  ҳақида хабар берди ва бу проект бизни ушбу шароитдан олиб чиқишини мумкин деб қўшимча қилди.

Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари Даврон Деҳқонов ҳам бу йиғилишда  Чобаҳор портидаги имкониятв а  тажҳизотларни талаб даражасида бўлганига тўхталиб,  Чобаҳор портининг стратегик позицияси, тажҳизотлари ва потенсиалига эътибор бериб,  йўл картасини тузиш мақсадида  Чобаҳорнинг шаҳид Биҳиштий портида Ўзбекистон иштирокида амалиёт дастурлари ҳамда лойиҳаларнинг аниқ кўриб  чиқилиши учун  Ўзбекистон транспорт қўмитаси ва портлар ташкилоти вакиллари иштирокида қўшма ишчи гуруҳни тузиш таклиф этилади деб эълон этди.