декабр 21, 2020 14:26 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати миллий хавфсизлик масаласида ҳеч ким билан музокара олиб бормайди
    Эрон давлати миллий хавфсизлик масаласида ҳеч ким билан музокара олиб бормайди

Эрон ТИВ наттоғи Эрон ислом республикаси мудофаа соҳасидаги устувор ва муҳим йўналишга эга бўлгани ва унинг асосида амал қилишига тўхталиб, Теҳрон давлати максимал муқовимати ва қаршилиги жараёнида, ўзининг миллий хавфсизлиги ва олий манфаатлари тўғрисида ҳеч бир томон билан музокара ўтказмайди деб маълум қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Саъид Хатибзода, бугун  виртуал шаклида бўлиб ўтган мухбирлар  билан ҳафлатик йиғиоишида  Биргаликдаги ҳаракат режаси тўғрисида музокара ўтказилган, бу келишув имзоланган ва якунанган,бинобарин  ҳеч ким бу масалани қайта очиш ва қайта муҳокома қилиш мумкинлиги тўғирсида ўйламаслиги керак деб изоҳлади.

Саъид Хатибзода  ўз сўзларида  Биргаликдаги ҳаракат режасига  аъзо ТИВ раҳбарларининг норасмий йиғилишига ишора қилиб,  бугун видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган ушбу йиғилиш,  Биргаликдаги ҳаракат режасининг мавзуларига қаратилмайди, балки унда сўнгги бир неча ой ичидаги ўзгаришлар ва воқелар кўриб чиқилади деб баён этди.

Эрон Ташқи ишлар вазирилги наттоғи,  Эрон ва Халқаро Атом энергияси агентлиги ўртасидаги алоқаларни техник хусусиятга эга бўлганини таъкидлаб,  Халқаро агентликка ўз обру- эътиборини сақлаши ҳамда Эрон билан техник ҳамкорилкларини сақлаб қолиши учун  сиёсий масалалар ва боимларни узоқлашишини тасвсия қилди.

Эрон ТИВ наттоғи  Канада ташқи ишлар вазирининг   украиналик самолётнинг ҳалокатининг айбдорларини тергов қилиш ва уларни жазолаш жараёнидан рози бўлмаганида, Халқаро судга мурожаат қилиши тўғрисидаги иддаоларига кўрсатган аксиламалида, Канада ҳукуматининг провакацион баёнотини қабул қилиш мумкин эмас. Ушу ҳодисанинг техник ҳисоботи тайёрланди ва тез орада эълон қилинади дея таъкидлади.

Хатибзода Канада ташқи ишлар вазири ва ҳукуматини дипломатик одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ҳамда унинг чегаларини билишга чақириб, Улар Оқ уй режими билан биргаликда  Эрон миллатига дори етказиб бериш йўлига энн асосий тўсиқлар бўлиб келган деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ наттоғи,  чоршанба куни Озарбойжон республикаси Бош вазири ўринбосариини Теҳронга сафар қилишини таъкидлаб, Эрон давлати Озарбойжон республикаси билан чегара масаласидаги жиддий баҳсларидан ташқари,  яқинда озод қилинган Қорабоғ  мавзусидаги қарашлари бор. Озарбойжон республикасининг ушбу расмийсининг сафарида мазкур масалалар юзасидан фикр алмашилади деб эълон этди.

 

Ёрлиқ