декабр 22, 2020 16:16 Asia/Tashkent
  • Зариф: кенг қамровли сиёсий ечим, Афғонистонда барқарор тинчликнинг энг яхши кафилидир
    Зариф: кенг қамровли сиёсий ечим, Афғонистонда барқарор тинчликнинг энг яхши кафилидир

Эрон ТИВ раҳбари, барча афғонистонлик гуруҳлар иштирокида кенг қамровли сиёсий ечимни бу мамлакатда барқарор тинчликнинг энг яхши кафили бўла олишини таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф, бугун Теҳрон шаҳрида  Афғонистон  миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳамдудлоҳ Муҳибни қабул қилганида  Теҳрон давлатининг Кобул  ҳукуматини қўллаб- қувватлаши Эроннинг принсипиал сиёсати эканлигини айтди.

Муҳаммаджавод Зариф  икки дўст ва қўшни мамлакат яъне Эрон ва Афғонистон ўртасида икки томонлама, минтақавий ва халқаро даражадаги масаҳатлашувларни чуқурлаштириш зарурлигига тўхталиб,  Хоф-Ҳирот темир йўлининг очилишидан мамнуният билдирар экан,  бу йўлни икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш ва шарқий минтақалар билан тезроқ алоқа қилиш учун муҳим бир мавзу сифатида баҳолади.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида  АҚШ ва бошқа давлатлар ҳарбий кучларини Афғонистондан олиб чиқилишини алоҳида таъкидлади.

Афғонистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ҳам бу учрашувда тинчлик музокаралари билан боғлиқ сўнгги  ҳисоботларини тақдим этар экан, Эрон ислом республикасини Афғонистон ҳукумати ва халқини қўллаб -қувватлашдаги позициясини олқишлади.

 Ҳамдуллоҳ Муҳиб шунингдек  Хоф-Ҳирот темир йўлини очилишига тўхталиб, ушбу йўналишлар билан минтақадаги ҳамкорликларни янада кучайтиришига умид билдирди.

 Сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик, икки мамлакат қўшиа комиссиясини ўтказиш ва бошқа лойиҳаларни айниқа сув соҳасида ҳамкорлик қилиш Эрн ТИВ раҳбари ва Афғонистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси томонидан муҳокама қилинган бошқа масалалардан эди.

Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибининг таклифига биноан бугун Эронга келганди.

 

Ёрлиқ