Эрон президенти Эрон -Ўзбекистон темир йўлларини бир -бирига боғланишига умид билдирди
Эрон ислом республикаси президенти Хоф -Ҳирот темир йўлининг очилишига ишора қилиб, темир ўйл Афғонистоннинг Мазори-шариф шаҳрига ва у ердан Марказий Осиё ва Ўзбекистонга етиб бооришига умид билдирди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний давлат кабинети йиғилишида, Хоф-Ҳирот ўртасидаги темир йўлнинг очилишига тўхталиб, бу темир йўл Эроннинг Марказий Осиё ва айниқса Ўзбекистон темир йўллари билан боғланишига умид қилди.
Эрон президенти ўз сўзларида АҚШнинг Халқаро миқёсида мағлуб бўлганини таъкидлаб, АҚШликлар Эронга қарши БМТ ва Халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилганида, анаъанавий дўстлари уларга ҳамроҳлик қилишмади ва Европа ҳам Вашингтон сўзларини қабул қилмади деб изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний йиғилиш давомида, Озарбойжон республикаси ҳудудларини озод қилингани Теҳрон ва Боку ўртасидаги иқтисодий алоқаларга ижобий таъсирини ўтказганига ишора қилиб, Эрон ва Озарбойжон републикаси Худоофарин тўғонида сувни ошириш ва элекр энергия ишлаб чиқариш хусусида келиша олишди деб аниқлик киритди.