Эрон ва Ўзбекистон ўзаро иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидламоқда
(last modified Thu, 24 Dec 2020 06:46:39 GMT )
декабр 24, 2020 11:46 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўзаро иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидламоқда
    Эрон ва Ўзбекистон ўзаро иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидламоқда

Эрон савдо- саноат палатаси раисининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раҳбари билан онлайн шаклидаги суҳбатида Эроннинг чуқур тарихий, маданий ва иқтисодий муштараклиги туфайли қўшни мамлакатлар айниқса Ўзбекистон билан алоқларни мустаҳкамлашни Теҳрон давлатининг устувор йўналишларидан эканлигини айтди.

Эрон савдо саноат палатаси раисининг  халқаро ишлар бўйича ўринбосари, Карбосий ўз сўзларида  Эрон географик  жойлашуви яъне Форс кўрфази ва Уммон денгизи сувларига яқинлиги туфайли  Ўзбекистон билан бошқа давлатларни боғловчи мамлакат ҳисобланади деб қўшимча қилди. Бошқа томонидан иқтисодий ва савдо имтиёзларидан ташқари, ЭКО, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқалар каби минтақавий ташкилотларга аъзолик шаклидаги қўшма ҳамкорилк минатқадаги хавфсизлик омилини оширади деб айтди.

Карбосий шунингдек банклар тўсиқлари ва муаммоларини бартараф этиш, божхона тарифларни пасайтириш, трансрорт харажатларини камайтириш ва темир йўл транспорти соҳасида зарур врситалар билбан таъминлаш ва икки мамлакат ўртасида фаол вагонларни ошириш, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ва инвестиция алоқаларни ўсиши учун зарудир дея изоҳлади.

У сўзлаган нутқида, Ўзбекистон божхонаси тоомнидан Эрондан экспорт қилинган товарларга божхона тўсиқларининнг юқори эканлигини танқид қилар экан, тарифарни рационализация қилиш мақсадида музокаралар икки мамлакат ўртасида имтиёзли тариф шартномасини тузиш бўйича бошланган деб аниқлик киритди.

Карбосийнинг айтишича, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми  2018 йилдаги 186 миллион доллардан  2019 йилда  411 миллион доллага кўтарилди.

Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси Умаров ҳам бу мамлакатнинг ташқи савдо саноат ва туризм соҳаларидаги тараққиётига ишора қилиб, мамлакатнинг глобал бозорларига қадам қўйишини таъкидлади.

Умаровга кўра, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси йирик ва қобилиятли ўзбекистонлик компанияларга эга бўлиб ихтисослашган кўргазма, мамлакатнинг турли вилятларида ҳам 14 офис ва савдо бўлинмаларга эгадир.