Ҳайдарий: АҚШнинг Форс кўрфазидаги ҳарбий ҳаракатлари сиёсий тамойилга эга
Эрон Исломий Маслаҳат Кенгаши Миллий Хавфсизлик қӯмитаси раисининг ўринбосари АҚШнинг Форс кўрфазидаги ҳарбий ҳаракатларини сиёсий мақсадларга қаратилган деб атади.
Пайшанба куни Иранпресс-га берган эксклюзив интервюсида Эрон Исломий Маслаҳат Кенгаши Миллий Хавфсизлик қӯмитаси раисининг ўринбосари Шаҳриёр Ҳайдарий АҚШнинг Форс кўрфази минтақаси ва Ироқдаги шубҳали ҳаракатлари мавзусида деди: Бу нарса Америка расмийларини психологик жиҳатдан асабийлаштирган мамлакатнинг сиёсий вазияти натижасидир.
Эрон Исломий Маслаҳат Кенгаши Миллий Хавфсизлик ва Ташқи Сиёсат Комиссияси раисининг ўринбосари илова қилди: "Бу Трамп маъмуриятининг охири ва у ҳокимиятни Байденга топширишга тайёр эмас. Амалдаги президент ҳокимиятни уруш шароитида топширишга уринмоқда, бу эса АҚШ учун ӯта хавфли ҳаракатдир".
Ҳайдарийнинг айтишича, Трампнинг мақсади унинг ҳокимиятда қолишини оқлайдиган ҳар қандай шаклдаги урушни вужудга келтиришдир. Аммо АҚШдаги сиёсат тизими, халқаро ва минтақавий сиёсий фазо бунга йўл қўймайди.
Эрон Исломий Кенгаши Миллий Хавфсизлик ва Ташқи Сиёсат қӯмитаси раисининг ўринбосари қуйидагиларни таъкидлади: Ақшнинг минтақадаги ҳарбий ҳаракатлари уруш очиш мақсадида эмас, балки ташвиқот ва психологик тамойилга эга.
Ҳайдарий: "АҚШ минтақага Б-52 қирувчи самолётларини ёки ҳарбий ва денгиз флотларини биринчи марта киритаётгани йўқ ва у афсуски, Форс кўрфазидаги араб давлатларининг заифлигидан фойдаланмоқда" деди.
Ҳайдарийнинг таъкидлашича, Эрон Ислом Жумҳурияти минтақадаги етакчи ҳарбий қудратдир ва АҚШнинг минтақадаги ҳарбий ҳаракатларидан қўрқмайди, Америка ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти билан ҳарбий тўқнашувга киришга журъат этолмайди.
-
Зариф: Ҳар қандай эҳтимолий кескинлик оқибатларининг масъулияти Вашингтон зиммасидадир