Хатибзода: техник сабаблар билан Форс Кўрфазида кореялик танкер ушланди
Эрон ТИВ наттоғи, Форс Кўрфазида Жанубий Кореяга тегишли танкер техник сабаблар билан қўлга олинди дея айтди.
Кеча Форс Кўрфази сувларини ифлослангани сабаб Жанубий Кореяга тегишли нефт танкери Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корупси томонидан қўлга олинди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Саъид Хатибзода мухбирларнинг Кореяга тегишли кемасини ушлангани тўғрисидаги саволига жавобан, маҳаллий органларнинг дастлабки маълумотларига асосан бу масала фақат техник сабабга эга деб изоҳлади.
Хатибзода шунингдек денгизни ифлослангани сабабли бу кема суд ҳукми асосида Эрн қирғоқларига олиб келинганини таъкидлаб, Эрон ислом республикаси бошқа мамлакатлар сингари шу каби қонунбузарликларга , айниқса денгиз атрофини ифлосланишига сезгир бўлиб , шу сабабдан фақат қону доирасида амал қилади қўшимча қилди.
Айни пайтда Эроннинг Ҳурмузгон вилояти портлар ва денгиз ишлари бўйича боқшармаси директори ўринбосари Исмоил Маккизода, денгизни ифлослантиргани ва барча огоҳлантиришларга эътибор қаратмагани сабаб Жанубий Кореячна тегишли кемани ушланганини маълум қилди.