Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: санкцияларни бекор қилмасдан АҚШнинг ядровий келишувга қайтиши зараримизгадир
(last modified Fri, 08 Jan 2021 12:05:12 GMT )
Январ 08, 2021 17:05 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий : санкцияларни бекор қилмасдан АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасига қайташи бизнинг зараримизгадир
    Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий : санкцияларни бекор қилмасдан АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасига қайташи бизнинг зараримизгадир

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эрон парламенти ва ҳукуматининг ядровий келишувдаги мажбуриятларини бекор этиш ҳақидаги позицияси тўғри ва оқилона эканлигини баён этиб санкцияларни бекор қилинмасдан АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиши мамлакатимизга зарар етказиши мумкин деб айтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ҳижрий- шамсий ҳисоб билан 1399 йил 19 дай ва милолий ҳисоб билан 2020 йил   10 чи январ кунига тўғри келган, Қум халқи қўзғолони йиллигага бағишланган нутқларида  уранни 20 фоизга бойитиш жараёнини бошланганига тўхталиб, АҚШнинг ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтаришга шошилмайяпимиз аммо бизнинг мантиқий  талабимиз санкцияларни бекор қилиш ва паймол этилган эронликларнинг ҳуқуқини қайта тиклашдир, бу эса АҚШ ва унга пайравлик қиладиган европаликларнинг асосий  вазифаси ҳисобланади деб изоҳладилар.

Ул Зот Қум халқи қўзғолони йиллигидаги нутқида: агар санциялар бекор қилинмаса, АҚШнинг Ядровий келишувга қайтиши мантиқий бўлади, албатта  бизнинг талабларимиз яъне  етказилган зарарлар масаласи ҳам  кейинги босқичда кўриб чиқилади, аммо  санкцияларни бекор қилмасдан АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиши ҳатто ўзимизнинг мамлакатимизга ҳам зарарли бўлиши мумкин деб буюрдилар

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек  зўравон қудратларнинг энг буюк " бути" ига айланган АҚШнинг оғир вазияти ва тартбисизликларига ишора қилиб,  сайловдаги шармандалик, ҳар  бир неча кун давомида, бир нафар қоратанлини қурбон бўлишига сабаб бўладиган  бу мамлакатдаги  ўз таъбирлари билан инсон ҳуқуқлари,  бутун дунё ҳатто АҚШ дўстлари ҳам уни масхара қилаётган Вашингттон иддао қиладиган қадриятларнинг асоссизлигини ошкор бўлиши, иқтисодиётини қулагани ва миллионлаб ишсиз ва оч қолган инсондар, ҳамда бошқа уятсиз бир вазият,  АҚШнинг ўта аянчли аҳволини акс эттиради. Албатт энг  бу ғалати ва ажабланарлиси эмас балки энг ажабланарлиси  ушу вазиятга шоҳид бўлиб ҳанузгача айрим томонларни АҚШга интилаётганидир деб эълон этдилар.

Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ўз нутқида, Эрон давлатини ўз дўстлари ва  исломий жумҳурият тарафдолрани позицияларини  кучайтириш учун  минтақада иштирок қилаётганига ишора қилиб,   Эроннинг минтақадаги иштироки фақат барқарорлик ва тинчлик ўрнатишга қаратилган. Сурия ва Ироқда бу масала яққол маълум бўлди. Бинобарин ушбу иштироклар қатъийдир ва  албатта бўлиши шарт ва зарурдир деб айтдилар.

Инқилоб раҳбари Эроннинг мудофаа қудратининг бугунги кундаги мисолларини, масалан Эрн осмонида АҚШга тегишли учувчисиз уоқни уриб туширилгани ёки Айнул-Асад ҳарбий базасига Эрон кучарининг ракета ҳужумларини эсга келтириб, АҚШликлар вакцинани ишлаб чиқариш  қобилияти ва қудратига эга бўлганида, бу мамлакат ичкарисида бундай оғир ва уятли ҳол яъне кунида 4 минг АҚШликнинг ўлимини қайд этилиши вужудга келмасди. Шу билан бирга уларга ишониб ҳам бўлмайди ва баъзида ушбу вакциналарни миллатларда синовдан ўтказиш мақсадларига қаратилган бўлиши ҳам мумкин деб қўшимча қилдилар.