Қолибоф: Ғарб томони Эрон халқининг ҳуқуқларини тан олиши керак
-
Қолибоф: Ғарб томони Эрон халқининг ҳуқуқларини тан олиши керак
Эрон парламенти раиси Ғарб давлатларига қилган мурожаатида, Ғарб томони Эрон халқининг ҳуқуқини расман тан олишини била олиб, Эрон халқига босим ўтказса, муносиб жавоб олишига тайёр бўлиши лозим деб айтди.
Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф бугун парламент йиғилишида Теҳрон давлатининг душманга қарши асосий стратегиясини қўлланган санкцияларни зарарсизлантириш ва бекор қилиш эканлигини таъкидлаб, Халқаро ядровий келишув ва-Биргаликдаги ҳаракат режаси муқаддас битим эмас, балки санкциялари бекор қилиш шарти билан Эрон ислом республикаси томонидан қабул қлинган келишувдир деб изоҳлади.
Муҳаммадбоқир Қолибоф, АҚШнинг Биргаликдаги ҳарака режасига қайтиши Эрон учун муҳим эмаслигига тўхталиб, санкцияларни амалий ва аниқ олиб ташлаш масаласи эса Эрон учун аҳамиятлидир деб қўшимча қилди.
Эрон парламенти раиси шунингдек Теҳрон Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиқишни интилмасдан, бу келишв матни асосида бошқа тломонларнинг мажбуриятларни ижро этилмаганида ўз мажбуриятларини бажармаслик ҳуқуқига эга деб аниқлик киритди.
Қолибоф ўз сўзларида, Теҳрон давлати Эрон ислом жумҳурияти ўз нефтини сотиши ва ундан тушадиган валюта орқали банкинг расмий механизми ва ўз халқи эҳтиёжларини қондира олганидан кейин Биргаликдаги ҳаракат ержаси доирасидаги мажбуриятларини бажаради деб эълон этди.