Эронлик футзалчи 2020 йилда дунёнинг энг яхши 10 футзалчилар қаторида жой олди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i57073-Эронлик_футзалчи_2020_йилда_дунёнинг_энг_яхши_10_футзалчилар_қаторида_жой_олди
Эрон футзал терма жамоаси ўйинчиси 2020 йилда дунёнинг энг яхши футзалчилар қаторига кирди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
Январ 12, 2021 16:16 Asia/Tashkent
  • Эронлик футзалчи  2020  йилда дунёнинг энг яхши 10 футзалчилар қаторида жой олди
    Эронлик футзалчи 2020 йилда дунёнинг энг яхши 10 футзалчилар қаторида жой олди

Эрон футзал терма жамоаси ўйинчиси 2020 йилда дунёнинг энг яхши футзалчилар қаторига кирди.

FUTSALPLANET футзал сайти 2020 йил охирида  дунёнинг энг яхши футзалчилар номини эълон қилди ва  унда эронлик футзалчи Ҳусейн Тайибий дунёнинг энг яхши  10  нафар футзал ўйинчиси деб тан олинди.

Эроннинг ушбу футзалчиси ўтган йили Қозоғистоннинг " Ғайрат" жамоасидан   Португалиянинг  "Benfika" жамоасига ўтганди.

Испанияликлар  Serxio Lusano, Frao, Devis Moraes, Gadiya, Babalo, Pito,бразилиялик Rodrigo Xardi, аргентиналик Kossolino  ва россиялик Артем Ниёзовлар  2020 йилда дунёнинг 10 нафар энг яхши футзалчилари деб эътироф қилинган.  

Олдинроқ Эрон миллий жамоаси аъзоси ва Mes Sungun клуби дарвозабони   Алиризо Самимий дарвозалар бўлимида ва Mes Sungun дунёнинг энг яхши  жамоаси,  футзалнинг аёллар бўлимида Гулора Нозимий ҳакамлар бўлимида, Эроннинг Мис Рафсанжон аёллар футзал жамоаси аъзоси Зайнаб  Карамий аёл дарвозабонлар бўлимида,  ва Мис Рафсанжон футзал бўйича айёллар жамоасининг ўтган чемпиони Отифа Ризоий ҳам  2020 йилда ушбу майдоннинг юқори қисмида жой олган Эрон футзалининг вакиллари ҳисобланишади.