Январ 15, 2021 15:11 Asia/Tashkent
  • Ҳазрати Заҳро (с) азодорлик маросимининг биринчи кечаси Исломий Инқилоб муаззам раҳбари иштирокида ўтказилди

Ҳазрат Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)-нинг шаҳодат топган айёмлари маросимининг биринчи кечаси Имом Хумайний (р.а) Ҳусейниясида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг иштирокида ўтказилди.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ахборот марказининг берган хабарига кўра, бу маросимда ҳужжатул-ислом ва муслимин Козим Сидиқий қилган суханронлигида, чалғиниш ва шак-шубҳалардан сақланиш ҳамда аниқ мавқега эга бўолиш аҳамиятига ишора этиб,  Ҳазрати Заҳро (с)-нинг муқаддас вужудини иймон ва ишончдан тўла деб билиб, Қуръоннинг муқаддас оятларига кўра, ҳақиқат йўлида аниқлик, барқарорлик ва қатъийликка эришиш талаблари Худога хизмат қилиш, такаббурлик ва устунликка интилишдан сақланишдир,-деб айтди. 

Аҳмад Абулқосимий томонидан Қуръони мажид тиловати билан бошланган бу маросимда Маҳдий  Самовотий ҳам фожеани зикр этиш зимнида, Тавассул дуосини ўқиди. 

Имом Хумайний (р.а) Ҳусейниясидаги Ҳазрати Заҳро (с) -нинг азодорлик маросими пайшанба куни кечқурун Фотимаи Заҳро (с)-нинг азодорлик маросими билан бир вақтда бошланди. 

Имом Хумайний (р.а) Ҳусейниясидаги аҳли байт алайҳим саломларнинг  кўп сонли ихлосмандлари ҳузурида ҳар йили ўтказиладиган ислом динининг буюк аёлининг азодорлик маросимлари бу йил коронавирус тарқалиши ва соқлиқни сақлаш кўрсатмалари ҳамда коронавирус билан қарши курашиш штабининг қарорларини  тўлиқ риоя қилиш билан ўтказилади.  

2021 йил 17 январ, якшанба куни, ҳижрий-қамарий 1442 йил жумодиюс-сонийнинг учинчиси Расули Акрам ҳазрат Муҳаммад (с.)-нинг азиз қизлари ва дунё шиа мусулмонларининг биринчи имоми Амирал-мўминин Али бин Аби Толиб (а)-нинг рафиқалари Ҳазрати Фотимаи Заҳро (с)-нинг шаҳодат топган йиллиги билан тўғри келади. 

 

Ёрлиқ