Ҳазрат Фотима /с/ шаҳодат куни муносабати билан барча мусулмонларга таъзия билдирамиз!
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i49955-Ҳазрат_Фотима_с_шаҳодат_куни_муносабати_билан_барча_мусулмонларга_таъзия_билдирамиз!
Бугун чоршанба 2020-чи йил 29 январь, ҳижрий-қамарий 1441 йил жимодиюссоний ойининг 3 санаси, ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари ҳамда муъминлар амири ҳазрат Али /а/нинг умр йўлдоши Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг шаҳид бўлган санага тўғри келади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
Январ 29, 2020 12:08 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Фотима /с/ шаҳодат куни муносабати билан барча мусулмонларга таъзия билдирамиз!

Бугун чоршанба 2020-чи йил 29 январь, ҳижрий-қамарий 1441 йил жимодиюссоний ойининг 3 санаси, ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари ҳамда муъминлар амири ҳазрат Али /а/нинг умр йўлдоши Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг шаҳид бўлган санага тўғри келади.

 Меҳрибонлик, поклик ва эзгу фазилатлариниг намунаси бўлган ушбу буюк аёл яъне Ҳазрат Фотима /с/ шаҳодати кечасида Эрон ислом жумҳуриятининг мусулмон халқи  мотам маросимларини ўтказишади.

Аҳли байт ва исмат таҳорат пайравлари  Эроннинг турли  минтақаларидаги масжидлар, ҳусейниялар айниқса  муқаддас машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ пок ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ нинг малакутий ҳарамарига бориб расули акрам /с/нинг азиз қизлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро шаҳодат топган кунида мотам тутиб азо маросимларини ўтказишади.

Айтиш жоиздирки, расули акрам Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро /с/ пайғамбаримиз беъсатининг 3 чи йили жимодиюссоний ойининг 20 чи кунида Маккаи мукаррама шаҳрида дунёга келгандилар.

Ушбу буюк аёл болалигидан ўз падари бузургворлари Ҳазрат Муҳаммад /с/ қарамоғи, ҳидоятлари ва тарбияти билан илоҳий маърифат билан танишдилар.

Ҳазрат Фотимаи Заҳро уша вақтдаги золим ҳокимлариниг зулм истибдоди ҳамда падари бузургворларининг вафотидан кейин дучор бўлган  ранж ва қайғу натижасида /айрим ривоятларга кўра ҳижрий- қамарий 11 чи йил жимодиюлаввал ойининг 13 куни ва бошқа ривоятларга қараганда жимодиюссоний ойининг 3 санасида/ шаҳид бўлдилар.