Январ 15, 2021 15:46 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг

Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг "Паёмбари аъзам (с)-15 " (Буюк пайғамбар (с)-15 ) 15 ҳарбий машғулотларининг биринчи босқичи Эрон марказий чўлининг умумий ҳудудида Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво кучларининг ракета ва учувчисиз учоқлари томонидан амалиётларни амалга ошириш билан бошланди.

Эрон телерадио компанияси хабарига кўра, Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг  "Паёмбари аъзам (с)-15 " (Буюк пайғамбар (с)-15 ) ҳарбий машғулотларнинг биринчи босқичи бугун жума куни "Ё Фотимаи Заҳро (с)"-нинг муқаддас рамзи билан Эрон марказий чўл-биёбонининг умумй ҳудудида ер-ер баллистик ракеталарни учириш ва бомбардимончи учувчисиз учоқлар томонидан амалиётлар ижро этилиши билан ўтказилди. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий ва соқчилар корпусининг ҳаво ва фазо кучларининг қўмондони генерал Амир Али Ҳожийзода ва Эрон қуролли кучларининг юқори мартабали масъуллари ва қўмондонларининг иштироки билан бошланган ҳарбий машғулотларнинг ушбу босқичида учувчисиз учоқлар, ер-ер баллистик ракеталарнинг янги авлодидан фойдаланиб, белгиланган барча нишонлар йўқ қилиниб фарзий душман базаларига таркибий ҳужумлар ижро этилди. 

Хабарга кўра,  Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Расули Акрам (с.а)-15 ҳарбий машғулотларининг биринчи босқичида соқчилар корпусининг ҳаво кучлари бомбардимончи самолётлари душманнинг фаразий ракета қалқонига ҳар томонлама ҳужум қилиб, нишонларни тўлиқ йўқ қилинганидан сўнг, Зулфиқор, Зилзол ва Дизфул русумидаги кўплаб янги авлод баллистик ракеталари ҳам нишонларга қарата отилди ва фаразий душман базаларига зарба берди.  

 

Ёрлиқ