Январ 16, 2021 14:48 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Пайғамбари аъзам /с/ номли ҳарбий машғулотларда  кемларга  қарши баллистик ракеталар синовдан ўтказилди
    Эроннинг Пайғамбари аъзам /с/ номли ҳарбий машғулотларда кемларга қарши баллистик ракеталар синовдан ўтказилди

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг Пайғамбари аъзам -Буюк Расулуллоҳ /с/ 15 номли ҳарбий машғултларнинг сўнги босқичи шартли душманларнинг кемаларига қарши узоқ масофага мўлжалланган ракеталардан фойдаланиб, 1800 километрдаги шартли душман нишонларини йўқ қилиш стратегик амалиётлари мувафаққит билан ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Эроннинг марказий чўл -биёбонларидаги ҳудудларда  бошланган Исломий инқилоб соқчилар корпусининг Пайғамбари аъзам /с/ 15 номли ҳарбий машғулотарнинг биринчи ва иккинчи босқичлари давомида бугун тонг пайтида  ҳарбий машғулотларининг сўнги босқичи  шартли душманларнинг кемаларига қарши  узоқ масофага мўлжалланган ракеталар билан  1800 километрдаги шартли душман нишонларини йўқ қилиш стратегик амалиёттлари доирасида мувафаққият билан бўлиб ўтди.

Ҳарбий машқларнинг ушбу босқичида,  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси аэрокосмик кучлари хавфсизлик системалари томонидан шартли душманнинг ҳужумчи кемаси мавқеияти ва позициясини аниқланишидан, кейин узоқ масофага учадиган баллистик ракеталар орқали Шимолий Ҳинд океанидаги  шартли душманнинг нишонлари  1800 km масофадан уриб йўқ қилинди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг  Пайғамбари аъзам ёки Буюк Расулуллоҳ /с/  15 номли ҳарбий машғулотлари  йиллик ҳарбий машғулотлар жумласидандир. 

Ушбу ҳарбий машғулотларнинг биринчи босқичи  кеча ракета ва учуқчисиз учоқлар операцияларини ўтказиш ва шартли душман мудофаа системаларига ҳужум қилишни ўргатиш орқали амалга оширилди.

 

Ёрлиқ