Генерал Боқирий: минтақадаги АҚШ ҳарбий учоқларининг парвозлари операцион аҳамиятга эга эмас
Эрон Қуролли кучлари бош штаби раиси, АҚШнинг иккита B-52 ҳарбий самолётларини минтақа осомнига парвозларини операцион аҳамиятга эга эмас деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий бугун мухбирлар билан суҳбатида, АҚШнинг минтақадги сўнгги ҳаракатларига тўхталиб, ўтган бир ой ичида, АҚШнинг авиаташувчи ва вертолёт ташувчи иккита кемаси ҳамда Жоржия номли сув ости кемасини Форс Кўрфазини тарк этгани ва Эрон қирғоқларидан минг километрдан узоқроқ радиусда жойлашганини маълум қилди.
Генерал Боқирий ўз сўзларида, қудрат намойиши сифатида номланган душманнинг бир қатор ҳаракатлари эса душманнинг Эрон ислом республикасининг мудофаа куч-қудратидан қўрқув ва ҳаросга тушганидан далолат бермоқда.
Эрон Қуролли кучлари бош штаби раиси шунингдек, Эрон қуролли кучлари ҳарбий тайёргарлиги туфайли душманнинг ҳеч нарса қила олмаслигини тўлиқ англаб етиб, бу таҳдидларнинг барчасига тўлиқ жавоб қайтаришга тайёрдир ва бизнинг кучларимиз тайёргарликнинг энг юқори чўққисида деб аниқлик киритди.
Генерал Боқирий Эрон қуролли кучларининг сўнгги ҳарбий машғулотларига ишра қилиб, ўтган 20 кун ичида биз қуруқлик, денгиз, мудофаа, учувчисиз учоқлар ҳамда ракеталар бўйича 10 дан ортиқ тезкор машқларни ўтказдик. Яқин кунларда биз қуролли кучларнинг мамлакатимиз хавфсизлиги ва миллий манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлиги жуда юқори бўланлигини намойиш этадиган машғулотларни ўтказамиз деб эълон этди.