Зариф: АҚШнинг янги ҳукумати учун имкониятлар дарчаси абадий очиқ бўлолмайди
(last modified Sat, 23 Jan 2021 06:36:50 GMT )
Январ 23, 2021 11:36 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШнинг янги ҳукумати учун имкониятлар дарчаси абадий очиқ бўлолмайди
    Зариф: АҚШнинг янги ҳукумати учун имкониятлар дарчаси абадий очиқ бўлолмайди

Эрон ТИВ раҳбари, АҚШнинг янги маъмурияти учун имкоинятлар ойнаси ва дарчаси абадий очиқ қолмайдиганини таъкидлаб, ташаббус Вашингтон давлати зиммасидадир деб айтди.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф АҚШнинг Foreign Affairs газетасида чоп этилган  мақоласида,  Вашингтонда сайланган янги ҳукумати  асосий танлов олдида турганига тўхталиб,   Байден ҳукумати  Трамп маъмуриятининг мувафаққиятсиз сиёсатини олиб бориш орқали халқаро ҳамкорлик  ва халқаро қонунларни кўрмаганга олиш ёки  ўтмишда мағлуб бўлган бундай сиёсатлардан воз кечиб минтақада  тинчлик ва дўстликни қўллаб- қувватлашдан бирини анлаши тўғри келади де ёзди.

Зариф ўз мақоласида  АҚШнинг минтақадаги ёвуз ва урушқоқ сиёсатлари айниқса генерал Сулаймонийни террор этишдаги жиноятларига ишора қилиб, АҚШ режими Ироқ ва Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳи ва бошқа террорчи гуруҳларга қарши курашда фаол ва ёрқин рол  ўйнаган генерални террор этиши билан, Эронга қарши узоқ муддатли жиноятлар рўйхатига яна бир кечирилмайдиган жиноятни қўшди деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  АҚШ режими Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиқиши ва кўптомонлама санкциялар ва иқтисодий уруш билан  БМТ томонидан тасдиқланган келишувга риоя қилаётгани сабаб Эронни жазолашга уринганини баён этиб,  Эрон давлати  2019 йил май ойидан бошлаб ядровий келишувга мувофиқ ядровий салоҳиятини сезиларли даражада оширди деб аниқлик киритди.

Муҳаммаджавод Зариф ўз мақоласи давомида,  Байденнинг янги сайланган маъмурияти Трамп ҳукумати иш бошланганидан бери амал қилган ва ё тикланган санкцияларни бекор қилган ҳолда,  ҳали ҳам ядровий келишувни сақлаб қолиши мумкин деб эълон қилди.