Эрон 6 томонлама минтақавий ҳамкорлик ташаббусини мамнуният билан қабул қилади
(last modified Mon, 25 Jan 2021 11:59:54 GMT )
Январ 25, 2021 16:59 Asia/Tashkent
  • Эрон 6 томонлама минтақавий ҳамкорлик ташаббусини мамнуният билан қабул қилади.
    Эрон 6 томонлама минтақавий ҳамкорлик ташаббусини мамнуният билан қабул қилади.

Эрон ТИВ раҳбари Озарбойжон республикаси президентининг " 6 томонлама минтақавий ҳамкорлик ташаббуси" ҳақидаги таклифини олқишлаб, Эрон ислом республикасини минтақада тинчлик, барқарорлик ва осойишталикни қарор топишига ҳисса қўшадиган барча соҳаларда ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилишга тайёрлигини эълон қилди.

Eron Press ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  бугун Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев билан учрашганида Боку ҳукумати ва Озарйбойжон республикаси халқини сўнгги мувафаққиятлари билан табриклаб,  икки томонлама ҳамкорликларини янада кенгайтиришни таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири  Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари ва Бош вазири ўринбосарини Теҳронга қилган мувафақиятли ва самарали сафаларига  ишора қилиб,  икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар айниқса иқтисодий соҳалардаги  сакраш  кузатилганини маълум қилди.

Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев ҳам  учрашувда  минтақадаги сўнгги воқеа -ҳодисаларда Эрон ислом республикасининг позициясини юқори баҳолаб,  икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик даражасидан мамнунлигини билдирди ва барча соҳаларда хусусан иқтисодий ҳамкорликлар соҳасида алоқаларни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва майдонни ижобий баҳолади.

Алиев шунингдек Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги иқтисодий лойиҳаларни санаб, Тоғли Қорабоғни қайта қуриш ва тиклашида Эрон компанияларининг иштирокини мамнуният билан қабул қилди.

 Озарбойжон республикаси президенти ўз сўзларида,  Эрон ислом республикасининг 6 томонлама ташаббусга нисбатан нуқтаи назаридан мамнунлигини билдииб, ушбу таклифни минтақдаги тинчлик ва умумий манфаалар  учун муҳим деб қўшимча қилди.

Илҳом Алиев Эрон ва Озарбойжон республикаси- Россия ўртасидаги 3 томонлама учрашувлари ҳамда келажакда Эрон-Озарбойжон-Туркия ўртасида 3 томонлама учрашувларини ўтказилишини мамнуният билан қабул қилишини эълон этди.