Зариф: АҚШнинг янги ҳукумати ҳозиргача фақат гапирган ва амал қилмаган
Эрон ТИВ раҳбари Вашингон режимининг фарқли улароқ, Теҳрон давлати Биргаликдаги ҳаракат режасига риоя қилиб келаётганини баён этиб, АҚШнинг янги ҳукумати ҳозиргача фақат гапирган ва амалда ҳеч нарса қилмаган деб айтди.
Москвада бўлган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммдажавод Зариф кеча россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан қўшма матбуот конференцияда АҚШ ҳатто Барак Абама маъмурияти даврасида ҳам ўз мажбуриятлаига амал қилмаганини таъкидлаб, агар АҚШликлар ўз санкцияларини бекор қилиб, Эрон ва дунё иқтисодий муносабатларига аралашини тўхтатишса ва Эрон ҳам унинг ижобий натижаларига шоҳид бўлса, унда Теҳрон барча мажбуриятларига қайтади деб қўшимча қилди.
Зариф ўз сўзларида, Эрон ва Россия ўртасидаги дўстона алоқаларига ишора қилиб, бу алоқалар АҚШ тарихидан ҳам узоқроқдир де таъкидлади.
Эрон ТИВ раҳбари Қорабоғ мавзусида ҳам Тоғли Қорабоғ инқирозини тўхтатилгаи Эрон учун хавфсизлик нуқаи назаридан жуда муҳимдир деб эслатди.
Зариф Афғонистон масаласи хусусида ҳам Толибон гуруҳи делегациясини Теронга уюштирган сафарига тўхталиб, Афғонистон муаммоларини ҳал қилиш учун ҳамкорликлар зарур деб аниқлик киритди.
Эрон ташқи ишар вазири шунингдек Яманда оташкесим ўрнатиш ҳамда хунрезликларни тўхтатиш зарурлигини муҳим бир масала эканлигини айтиб, Ямандаги инсоний бўҳронларни фақат Халқаро ҳамкорликлар воситаси билан тўхтатилишига умид билдирди.
Россия ТИВ раҳбари ҳам Теҳрон ва Москва ўртасидаги муносабатларини дўстона деб таърифлаб шунлдай деди: Эрон ТИВ раҳбари билан учрашувда Бушеҳр атом электр станцияси учун янги блоклар қуриш масаласи муҳокама қилинди.
Лавров ўз сўзларида, Россия ва Эрон муносабатлари АҚШнинг саъй -ҳаракталари ва интилишидан мустақил эканлигини таъкидлаб, АҚШни Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтишга умид билдирди.