Эрон ТИВ раҳбари Тблисида Грузия президенти билан учрашди
Эрон ТИВ раҳбари Тблиси шаҳрига буюрган ташрифида бу мамлакат президенти билан учрашиб мулоқот қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф бугун минтақа мамлакатлари бўйлаб сафарларининг 4 -чи мақсадида Тблисига сафар қилиб, Грузия президенти Саломе Зурабашвили билан учрашиб мулоқот қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, грузиялик ҳамкасби Давид Залкалиани билан телефон орқали суҳбатида икки томонлама ва минтақавий муносбатларнинг сўнгги ҳолати юзасидан фикр алмашди.
Телефон орқали суҳбатда коронавирусга чалинган грузиялик ҳамкасбини тўлиқ соғайишини тилади.
Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда Грузия ТИВ раҳбарининг коронавирусга топширган тести ижобий чиқиши ортидан, у карантинага кетди ва шу сабаб Эрон ТИВ раҳбарини у билан учрашиш имкони бўлмади.
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф юқори мартабали делегация бошчилигида душанба кунидан бери минтақа мамлакатлари бўйлаб сафарларини бошлади ва ҳозиргача Озарбойжон республикаси, Россия , Арманистон ва Грузияда бўлди. Унинг кейинги сафар Туркияга бўлади.