Хатибзода: Теҳрон давлати Вашингтон билан икки томонлама музокара ўтказмайди
(last modified Mon, 01 Feb 2021 10:13:51 GMT )
феврал 01, 2021 15:13 Asia/Tashkent

Эрон ТИВ наттоғи Эрон давлатини АҚШ билан музокара ўтказмайдиганини айтди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода  матбуот конференция чоғида  Эрон давлатини АҚШнинг барча санкцияларни бекор қилишини кутаётганинини таъкидлаб,  АҚШ ўз мажбуриятларига қайтиши керак ва агар қайтса  Биргаликдаги ҳаракат режаси комиссияси доирасида музокаралар ўтказиш имконияти пайдо бўлади деб изоҳлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи,  Эроннинг Биргаликдаги ҳаракат режасининг 26 ва 36 моддалари доирасида стратегик сабр-тоқати ҳамда  мажбуриятларини қисқартириши,  бу халқаро келишувни омон қолишига сабаб бўлганига  ишора қилиб,  АҚШ учун биринчи одим санкцияларни самарали равишда бекор қилиш ва  2231 сонли резолюцияни тўлиқ ижро этишдир ва уни Биргаликдаги ҳаракат режаси столига қайтиши эса ўз босқичларига эга деб аниқлик киритди.

Саъид Хатибзода шунингдек Эроннинг Кавказ минтақасига нисбатан қарашларини баён этар экан, бизнинг минтақадаги сиёсатимиз яхши қўшничиликка асосланган бўлиб, Кавказ минтақаси биз учун  азалдан муҳим бўлган деб эълон этди.

Хатибзода  Толибон гуруҳини Теҳронга уюштирган сафари хусусида ҳам  бу сафардан Афғонинстон давлати ҳам хабардор  қилинганини эслатиб, Эрон давлати Толибонлар ҳам унинг бир қисми бўлган афғонлараро музокараларни қўллаб қуввватлайди деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи  сионистик режим таҳдидлари хусусида ҳам Исроил режими заифлашиб боргани ва ё нотинч бўлиб қолганида таҳдидларни янада оширишга уринишига тўхталиб, Эрон таҳдид қилмайди аммо лозим бўлганда ҳар қандай таҳдидга қатъий ва жиддий жавоб қайтаради деб маълум қилди.