Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 223 минг нафардан ошди
(last modified Tue, 02 Feb 2021 11:29:47 GMT )
феврал 02, 2021 16:29 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 223 минг нафардан ошди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 223 минг нафардан ошди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 223 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 820  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 660 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  431 минг 416 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 72 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг 110  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 223  минг  197 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 104  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион 249  мингдан ортиқ киши вафот этган  ва 75 миллион нафари соғайган.

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 27 миллион нафардан ошган ва улардан 454 минг киши вафот этган.

Бу вирусдан зарарланганлар ва вафот этганларнинг кӯп қисми америкаликлардир.

 

Ёрлиқ