Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 223 минг нафардан ошди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 223 мингдан ортиғи тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 820 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 660 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 431 минг 416 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 72 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58 минг 110 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 223 минг 197 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 104 миллион нафардан ошганким, шулардан 2 миллион 249 мингдан ортиқ киши вафот этган ва 75 миллион нафари соғайган.
АҚШ-да бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 27 миллион нафардан ошган ва улардан 454 минг киши вафот этган.
Бу вирусдан зарарланганлар ва вафот этганларнинг кӯп қисми америкаликлардир.