Эрон ва Ҳиндистон мудофаа вазирлари икки томонама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар
(last modified Thu, 04 Feb 2021 09:00:31 GMT )
феврал 04, 2021 14:00 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ҳиндистон мудофаа вазирлари икки томонама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар
    Эрон ва Ҳиндистон мудофаа вазирлари икки томонама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар

Эрон ислом республикаси ва Ҳиндистон мудофаа вазирлари икки томонлама, минтақавий ва халқаро миқёсидаги ҳамкорликларни янада кенгайтириш масаласини муҳокама қилишди.

ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий  ҳиндистонлик ҳамкасби билан учрашганида, икки миллатнинг мустамликачилик ва золимларга қарши курашлари ҳамда тарихий ва маданий муштаракликларига тўхталиб,  турли соҳаларда жумладан минтақавий ва халқаро икки томонлама хавфсизлик мудофаа каби турли тармоқларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун икки мамлакатнинг кўп потенсиалларини Эрон ва Ҳиндистон халқлари ва давлатлари манфаатларига фойдаланишни эълон этдилар.

Ҳиндистон мудофаа вазири Rajanat Singx  Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги тарихий алоқаларига ишора қилиб, икки мамлакат ўртасидаги ўсиб бораётган алоқаларини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, айниқса мудофаа соҳасидаги ҳамкорилкларни ошириш зарурлигини баён этди.

Учрашувда томонлар Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни маълум қилишди.

Сешанба куни Эрон мудофаа вазири  Ҳиндистонга сафар қилиб, бу мамлакат ҳарбий расмийлари билан учрашувларидан ташқари,  авиация кўргазмаси ва Бангалор авиация кўргазмасининг очилиш маросимида ҳам қатнашди.

 

Ёрлиқ