Ҳасан Руҳоний: Эрон АҚШ устидан бир неча бор ғалаба қозонди
Эрон президенти сўзлаган нутқида, Гаагадаги Халқаро суднинг АҚШга қарши чиқарган қарорини Эрон ислом жумҳуриятининг навтадаги ғалабаси деб атади.
Эрон телерадиоокмпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, АҚШ режимини ушбу сиёсий қарамақаршиликларда минглаб турли экспертлардан фойдаланганига қарамай, аммо бизлар чекланган сонли дипломатимиз билан уларга қарши туриб ғалаба қозондик деб қўшимча қилди.
Эрон президенти шунингдек, Эрон АҚШ санкцияларига қарши даъволарида Халқаро суд АҚШнинг минглаб ҳуқуқшиносларининг саъй -ҳаракталари ва бирлашишига қарамай, Эрон фойдасига овоз берди. Қарорга биноан, АҚШ инсон ҳуқуқларига қраши барча санкцияларини зудлик билан бекор қилиши керак, аммо АҚШликлар уни қилолмасдан янги жиноят содир этишмоқда.
Руҳоний қўшимча қилиб айтдики, бу босқичда АҚШ давлати Халқаро суд Эроннинг шикоятини кўриб чиқа олмаслиини исботлашга уринмоқда, аммо кеча АҚШга қарши овоз берилди ва бу эса Эрон ислом республикаси учун катта мувафаққият эди. Бу ғалаба яна бир бор бизнинг миллатимиз буюк эканлиги ва бизнинг билимли ёшларимиз ҳуқуқ, дипломатия ва техника соҳаларида катта ютуқларга эришаётганини кўрсатиб берди.