Дунёдаги нуфузли илмий мақолаларнинг 2 фоизи эронлик олимлар томонидан яратилмоқда
(last modified Fri, 05 Feb 2021 09:47:56 GMT )
феврал 05, 2021 14:47 Asia/Tashkent
  •  Дунёдаги нуфузли илмий мақолаларнинг 2 фоизи эронлик олимлар томонидан яратилмоқда

Эрон тадқиқот, технология ва илмлар вазирининг тадқиқот ва технологиялар бўйича ўринбосари: "Гарчи Эрон Ислом Жумҳуриятида дунё аҳолисининг бир фоиз улуши тўғри келсада, аммо дунёдаги энг нуфузли илмий мақолаларнинг 2 фоизи Эрон олимлари ва тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқарилган"-деб айтди.

Эрон тадқиқот, технология ва илмлар  вазирининг тадқиқот ва технологиялар бўйича ўринбосари Ғуломҳусейн Раҳимий Шеърбоф бугун жума куни эронлик донишмандлар ҳар йили 65000-дан ортиқ илмий мақолаларни нуфузли халқаро маълумотлар базаларида рўйхатдан ўтказишларини баён этиш зимнида, ҳозирда Эрон илмий мақолалар ишлаб чиқариш бўйича дунёда 15 ўринни  эгаллаб турибди,-деб қўшимча қилди. энди

Раҳимий Шеърбоф шунингдек Эрон ўтган йилга нисбатан мақолалар сифати ва юқори илмий дилилларга эга мақолаларни ишлаб чиқариш бўйича ўз рейтингини 2 поғонага яхшилаб, 14-чи поғонага етди ва яқин орада яна бир тоифадаги мавқеини яхшилайди,-деб эслатиб ўтди.

Эрон тадқиқот, технология ва илмлар  вазирининг тадқиқот ва технологиялар бўйича ўринбосари Эрондаги билимга асосланган компанияларнинг ўсишига ишора этиб, ҳозирги кунда Эронда 5,700 билимга асосланган компаниялар фаолият олиб бормоқда,-деб таъкидлади.