Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 241 мингдан ортиғи тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 61 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 675 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 452 минг 387 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 80 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58 минг 336 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 241 минг 320 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 105 миллион нафардан ошганким, шулардан 2 миллион 296 мингдан ортиқ киши вафот этган ва 77 миллион киши соғайган.
Америкада 27 миллион киши коронавирусга чалинган ва камида 466 минг киши ушбу вирусдан ҳалок бўлган.