Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар: яна 57 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 253 мингдан ортиғи тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 65 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 544 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 466 минг 435 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 57 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58 минг 469 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 253 минг 554 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 106 миллион нафардан ошганким, шулардан 2 миллион 321 мингдан ортиқ киши вафот этган ва 78 миллион ҳам соғайган.
Америкада 27 миллион киши коронавирусга чалинган ва камида 473 минг киши ушбу вирусдан ҳалок бўлган.