Эрон парламенти раиси Инқилоб раҳбарининг мурожаатномаларини Россия давлтига топширди
(last modified Mon, 08 Feb 2021 09:46:21 GMT )
феврал 08, 2021 14:46 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси Инқилоб раҳбарининг мурожаатномаларини Россия давлтига топширди
    Эрон парламенти раиси Инқилоб раҳбарининг мурожаатномаларини Россия давлтига топширди

Эрон ислом республикаси парламенти раиси бугун Инқилоб раҳбарининг Россия президенти Владимир Путинга йўллаган мурожаатномаларини россиялик ҳамкасби Вячеслав Володинга топширди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф  россиялик ҳамкасби Вячеслав Володин билан учрашганида  Исломий Инқилоб олий раҳбарининг Россия ҳукуматига йўллаган мурожааатномаларини икки мамлакат ўртасидаги стратегик алоқалар доирасида эканлигини изоҳлади.

Қолибоф  шунингдек Исломий Инқилоб раҳбарининг Россия ва Эрон ўртасидаги алоқаларни чуқурлатириш ва кенгайтириш ҳамда  икки томонлама ҳамкорлик тузилмасини кенгайтиришни таъкидлаганларига тўхталиб,  Россияга илк ташрифидаги энг муҳим мақсадаларидан бири бу глобал воқеалар таъсири остида Теҳрон ва  Москва муносаатларини ўзгартирмасликни таъкидлаш эканлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз Эрон парламенти раиси  Муҳаммадбоқир Қолибоф   Эрон парламенти делегацияси бошчилигида  ҳамда россиялик ҳамкасби Вячеслав Володингинг таклифига биноан кеча Москвага илк  расмий сафарини амалга оширди.