феврал 09, 2021 15:30 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Мир Алишер Навоий асарларини улуғлашга бағишланган вебинар ўтказилди
    Теҳронда Мир Алишер Навоий асарларини улуғлашга бағишланган вебинар ўтказилди

Кеча -8 февраль куни ECO -ЭКО маданий ташкилоти ва Ўзбекистонинг Теҳрондаги элчихонаси ташаббуси ва ҳамкорлигида, минтақанинг илмий ва маданий шахсиятларидан бўлган Мир Алишер Навоий асарларини улуғлаш бўйича Халқаро веб-семинар ўтказилди.

ECO маданий ташкилоти раиси ушбу вебинарнинг очилиши маросимида сўзлаган нутқида,  бугунги кунда минтақа давлатлари ўртасида сиёсий нуқтаи назардан географик чегаралар вужудга келган, шунинг учун яқинлашиш ва  муросага эришиш омили сифатида қолдирилган Навоий каби шахсиятларнинг асарларини улуғлаш, маданият ва адабиётнинг келиб чиқиши ҳақида гапириш ва алоқларани янада мустаҳкамлаш учун катта таъсир ва  ижобий натижалар беради деб изоҳлади.

 Форс тилли ва адабиёти академиясининг президенти Ҳаддод Одил ҳам бу вебсеминарда нутқ сўзлаб,  Алишер Навоий бизнинг улкан минтақамизда дўстлик ва маданиятнинг доимий элчиси бўлиб барча халқлар томонидан тан олинган деб таъкидлади.

Ҳаддод Одил ўз сўзларида,  миллатларнинг бир -бирлари билан маданий элчилари бор ва Мир Алишер Навоий минтақа аҳолиси ўртасида маданий алоқаларни яратган кўп қиррали ва ноёб шахсиятлардан бири ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Мазкур веб семинарда Тожикистоннинг Теҳрондаги элчиси Низомиддин Зоҳидий ҳам  Мир Алишер Навоий икки соҳада бир вақтнинг ўзида- ҳукумт ишларида ва адабиётда ҳам мувафақият қозонган ва сиёсатни эҳтиёткорлик билан олиб бориб ёзувчилар ва рассомларни қўллаб -қувватлаган деб баён этди.

Ўзбекистоннинг Эрон ислом республикаисдаги элчиси Баҳодир Абдуллаев ҳам Алишер Навоий ижодига бағишланган вебинарда минтақадаги илмий ва маданий ютуқларини таъкидлаб, Ўзбекистон давлати Мир Алишер Навоийни улуғлаш ва унинг асарларини эъзозлаш учун кўп саъй-ҳаракат қилган ва  " Алишер Навоий" халқаро  жамғармаси ҳам , " Навоий" нишонини таъсис этилгани ва  бир қанча институт ва университетларга унинг номиини берилгани фикрмизнинг ёрқин мисолидир деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ