«Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси» анъанавий ИВ халқаро симпозиуми бўлиб ўтмоқда
-
«Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси» анъанавий ИВ халқаро симпозиуми бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” IV халқаро симпозиуми ўтказилмоқда.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев “Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” IV халқаро симпозиуми иштирокчиларига табрик йўллади.
“Аввало, сиз, азизларни “Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” IV халқаро симпозиумининг очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Қадимий Ўзбекистон заминида, гўзал Зарафшон воҳасида Шарқ Уйғониш даврининг ёрқин намояндаси, буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий номи билан аталадиган навқирон шаҳарда илк бор ўтказилаётган ушбу форумнинг нуфузи дунё миқёсида тобора ортиб бормоқда. Бу галги анжуманда Осиё, Африка, Европа ва Америка қитъалари мамлакатларидан кўплаб таниқли олим ва тадқиқотчилар иштирок этаётгани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди”, - дейилади табрик матнида.
Аниқ сайти ҳам Алишер Навоий таржимаи ҳолини қуидагича келтирган:
Алишер Навоий 1441 йилнинг 9 февралида Темурийлар давлатининг пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда уйғур оиласида туғилган.
11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади ва бу танишув унинг ҳаётида муҳим роль ўйнайди. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади.
28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради.
1501 йилда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.