феврал 15, 2024 12:46 Asia/Tashkent
  • Ҳаким Сабзаворий университети Ўзбекистоннинг Навоий номидаги халқаро жамғармаси билан англашув меморандуми имзолади
    Ҳаким Сабзаворий университети Ўзбекистоннинг Навоий номидаги халқаро жамғармаси билан англашув меморандуми имзолади

Эроннинг Ҳаким Сабзаворий унвиверситети ва Ўзбекистоннинг Амир Алишер Навоий халқаро жамғармаси ўртасида илмий -адабий муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, англашув меморандум эса кеча Амир Алишер Навоий хотирасига бағишланган ва Ҳаким Сабзаворий университети мезбонлик қилган Самарқанддан Байҳақгача ва Тусдан Бухорогача бўлган ихтисослашитирилган йиғилиш якунида Сабзавор унвирерсиети ректори ва Ўзбекистоннинг Амир Алишер Навоий номидаги халқаро фонд директори томонидан имзоланди.

Ўзбекистоннинг Амир Алишер Навоий номидаги халқаро фонд директори  бу меморандум  икки минтақа ўрасидаги аввалги илмий- адабий алоқларани қайта тиклаш  ва уни мустаҳкамлаш  ҳамда форсийзабон улуғ ва адиблар асараларини ўзбек тилига ва аксича ўзбек тилидан форс тилига таржима қилиш учун шароит яратишга қаратилан ҳамда Ўзбекистон талабаларига форс тили ва адабиётини ўргатиш, эронлик  тадқиқотчиларига  ўзбек адабиётини ўргатиш мақсадида платформа яратиш тўғрисида хулоса қилинган деб таъкидлади.

Ўзбекистоннинг Амир Алишер Навоий ноимдаги халқаро фонд директори Давлатов шунингдек, Сабзавор шаҳри Сарбадорон қўзғолонининг келиб чиқиши, мардлик ва жасорат рамзи сифатида муғуллар зулми ва истибдодига қарши курашда ўйнаган беқиёс роли билан бир қаторда бу шаҳарда Амир Алишер Навоий ҳаёти ва тарбияси сабабли ўзбек халқи олдида алоҳида ўрин тутади деб эълон қилди.

У шунингдек шоир ва вазир бўлган Амир Алишер Навоий отаси Ғиёсиддин Сабзавор ҳукмдори эди, болалиги шу шаҳарда ўтган ва у Дарвеш Бурҳониддин Мансурдан  шеърнинг арўз ва вазн фанларини ўраниб олди ва Амиршоҳий Сабзаворий ҳам унга устозлик қилди  ва Алишер Навоий ҳам бир нечта ғазалларини Амиршоҳийни олқишлашга бағишлаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ҳаким Сабзаворий университети Самарқанддан Байҳақгача, Тусдан Бухорогача бўлган ихтисослаштиришлган илмий йиғилишда Амир Алишер  мавзусига бағишланди ва  йиғилишда Эроннинг Хуросон Разавий вилояти университетидаги форс адабиёти гуруҳлари етакчилари ҳамда Ўзбекистон аабиёти ва тарихи тадқиқотчилари делегациялари иштирок этдилар.

Ёрлиқ