Руҳоний: АҚШ ядровий келишувга қайтиш учун биринчи бўлиб қадам ташлаши керак
(last modified Wed, 10 Feb 2021 07:05:32 GMT )
феврал 10, 2021 12:05 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШ ядровий келишувга қайтиш учун биринчи бўлиб қадам ташлаши керак
    Руҳоний: АҚШ ядровий келишувга қайтиш учун биринчи бўлиб қадам ташлаши керак

Эрон президенти АҚШнинг ядровий келишувдан чиқиб кетгани ва Европа давлатларини бу келишувдаги мажбуриятларига амал қилмагани, Эрон ислом жумҳуриятини Биргаликдаги ҳаракат режасидаги ўз мажуриятларини камайтириш қарорига келганига олиб келди деб маълум қилди.

Кеча Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний   Теҳронда чет эл элчиларини Эронда Ислом Инқилобининг ғалабаси йиллиги билан муносабати билан табриклаб,  42 йил аввал бошланган Ислом Инқилобининг садоси, фақат тинчлик -барқарорлик, турли мамалкатлар билан дўстликка эришиш ва музокаралар ўтказиш эканлигига ишора қилиб,  Эрон иккита мажбурий урушлар яъне Ироқ уруши ва АҚШнинг иқтисодий урушида ҳам ғалаба қозонди деб эълон қилди.

Ҳасан Руҳоний Covid 19  пандемиясини бутун дунё бўйлаб инсоният, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам учун катта синов бўлганини таъкидлаб,  ушбу буюк синовда Трамп ҳукумати Эронга қарши ҳаракатларида мағлуб бўлди ва АҚШга келган янги ҳукумат ҳам  бу кунгача муносиб ва тўғри бир позициясини кўрсатгани йўқ деб изоҳлади.

Эрон президенти  Теҳрон давлатини  2015 йилдан буён ўз мажбуриятларини бажармаганлигини ва Халқаро Атом энергияси агентлигининг ҳисоботлари ушбу масалани тасдиқлаганини таъкидлаб,  ўз мажбуриятларини бажармаган,   3 йил давомида Халқаро қонун -қоидалар ва БМТнинг 2231 сонли қарорига қарши амал қилиб келган  ва Эрон халқига қарши жуда кўп шафқатсизлик қилган мамлакат, бугун биринчи бўлиб биргаликдаги ҳаракат режасига қайтишга мажбурдир деб қўшимча қилди.

Руҳоний  Ғарбий Осиё / Яқин Шарқ/ минтақасининнг хавфсизлик ва барқарорлик макони бўлиши кераклигига тўхталиб, ҳардоим бирон давлат террорчилар ҳужумига учраган бўлса, Эрон давлати уларнинг ҳукуматининг таклифи асосида ёрдам берган ва Ироқ, Сурия, Афғонистон ва Ливан бунга ёрқин мисолдир деб таъкидлади.

 

 

Ёрлиқ