Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 503 минг 753 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 58 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58 минг 809 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий жума куни мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 298 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 557 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 285 минг 14 нафари тузалиб, касалхонадан уйларига жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 108 миллион нафардан ошганким, шулардан 2 миллион 300 мингдан ортиқ киши вафот этган.