Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i58206-Эронда_коронавирус_бўйича_сўнгги_маълумотлар
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи  Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  503 минг 753 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 58  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг 809 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
(last modified 2021-02-12T17:50:21+00:00 )
феврал 12, 2021 22:50 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи  Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  503 минг 753 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 58  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг 809 кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий жума куни мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 298  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  557 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 285 минг 14 нафари тузалиб, касалхонадан уйларига жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 108  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион  300  мингдан ортиқ киши вафот этган.