Эрон ва Россия ҳарбий кемалари денгиздаги шартли душман объектларини нишонга олишди
(last modified Tue, 16 Feb 2021 06:53:41 GMT )
феврал 16, 2021 11:53 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия ҳарбий кемалари денгиздаги шартли душман объектларини нишонга олишди
    Эрон ва Россия ҳарбий кемалари денгиздаги шартли душман объектларини нишонга олишди

Эрон -Россия қўшма денгиз белбоғи 2021-  қўшма ҳарбий машқларининг биринчи босқичи икки мамлакатнинг денгиздаги олдиндан белгиланган иккита мақсадга қарата ўқ узиши билан бошланди.

Эрон Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича бугун сешанба Ҳинд океанининг шимолига қараб ҳаракатланаётган Эрон ва Россиянинг ҳарбий кемалари  машқлаининг биринчи босқичи амалга оширилди.

Машқларнинг ушбу босқичида Эрон ва Россия кемалари бўлинмалари  эронлик " Жаморон" эсминенци бошчилигида  ҳамда  турли қуроллардан олдиндан белгилланган мақсадни нишонга олишди.

Машғулотларнинг кейинги босиқида эса  "PHOTOEX"  операцияси ўтказилди ва  машғулотларда  минтақадаги таҳдидларга мувофиқ равишда қатнашадиган денгиз бўлинмаларини тузиш ва ҳужумкор тартибга солиш амалга оширилди.

Ҳарбий машқларнинг барча босқичлари   Эрон армияси денгиз кучлари вертолётларининг ҳаво назорати остида ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз Эрон -Россия қўшма денгиз белбоғи 2021-  қўшма ҳарбий машқлари  бугун эрталаб Шимолий Ҳинд океани ва Уммон денгизи минтақасида бошланди ва икки кун ҳам давом этади.