Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар ривожланиб бормоқда
(last modified Sat, 20 Feb 2021 10:35:06 GMT )
феврал 20, 2021 15:35 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар ривожланиб бормоқда
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар ривожланиб бормоқда

Эрон ислом республикасининг Тошкентдаги элчиси икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни барча соҳаларда дўстона эканлигини таъкидлади.

Бу ҳақда  Эроннинг Тошкентдаги элчиси Ҳамид Наийрободий  "O'zbekiston 24"  радио ва ТВ тармоғида журналистларга маълум қилди.

 У ўз сўзларида  айни пайида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар сиёсий, савдо, транспорт, халқаро ва минтақавий алоқалардан ташқари, парламент ва академик ҳамкорлик соҳасида ҳам етган дея изоҳлади.

Найирободий шунингдек Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги тобора ривожланиб бораётган мунасабатларининг хусусиятларидан бири унинг  хилмахиллиги ва турли соҳаларда бўлганини таъкидлаб икки мамлакатнинг тарихий ва маданий муштаракликлари ноёбдир ва бу ўзаро муносабатларни  янада кенгайтиришга ёрдам беради деб қўшимч қилди.

Эроннинг Тошкентдаги элчиси икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва савдо соҳасидаги ҳамкорлик имконтларини жуда юқори баҳолаб, икки мамлакат ўртасидаги товар  айирбошлаш ҳажми 2019 йилда 38 фоизга ошиб, 424 миллион долларни ташкил этди деб аниқлик киритди.