Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sat, 20 Feb 2021 11:38:46 GMT )
феврал 20, 2021 16:38 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 337 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 922  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  472 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 566 минг 81  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида  68  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 59  минг 409  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 337  минг 877  киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Ёрлиқ