Эрон ва МАГАТЭ Эроннинг ядро фаолиятини текшириш борасида қўшма баёнот чиқаришди
Кеча Халқаро Атом энергияси агентлиги ва Эрон ислом жумҳурияти бу агентлик Бош директори Рафаэль Гроссининг Теҳронга қилган сафари якунида, чиқарган қўшма баёниясида Эронда МАГАТЭ инспекторларининг муҳим фаолиятларини давм эттириш тўғирисида келишиб олишди.
Халқаро атом энергияси агентлиги веб сайтида ҳам нусхаси нашр этилган ушбу баёнияда ккелтирилишича, агентлик ва Эрон атом энергияси ташкилти 2020 йил 26 августида Теҳронда қўшма баёнот чиқарилишига сабаб бўлган ишонч руҳини яна бир бор тасдиқлашди.
Баёнотда шунингдек Эрон Атом энергияси агентлиги мамлакат парламентининг " Эрон миллатини санкцияларини бекор қилиш ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича стратегик ҳааракат тўғрисидаги" қарорига риоя қилиш учун Халқаро атом энергияси агентлигига жорий йилнинг 23 февралидан бошлаб Эронни Биргаликдаги ҳаракат режаси остидаги ихтиёрий ҳаракатлари тўхтатилади деб эълон қилинган.
Эрон ва Халқаро Атом энергияси агентлиги қўшма баёнотида Эрон кенг- қамровли кафолатлар тўғирсидаги битимни аввалгидек ва чекловларсиз бажаришни давом эттиришга келишиб олингани ҳам таъкидланган.
Бундан ташқраи агентлика 3 ой давомида керакли текширув монторинг ишларини / илова қилинган техник рўйхат бўйича/ давом эттиршга имкон берувчи вақтинчалик икки томонлама техник келишувга эришилди.
2020 йил 1 декабрида Эрон парламенти санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, Теҳрон ҳукуматини АҚШ санкцияларни давом эттирганида МАГАТЭ билан ҳамкорликларини чеклашни ва ушбу қонун бўйича ўз мажбуриятларни камайтириш бўйича кейинги чораларни кўришга вазифадор этганди.