Эрон ва Ўзбекистон : икки томонлама муносабатлар янада ривожланмоқда
(last modified Tue, 09 Mar 2021 06:44:57 GMT )
март 09, 2021 11:44 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон : икки томонлама муносабатлар янада ривожланмоқда
    Эрон ва Ўзбекистон : икки томонлама муносабатлар янада ривожланмоқда

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 6 чи раунди икки мамлакатнинг ўзаро муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилди.

Эрон телерадиокомпанпиясининг хабар қилишича, Эрон ва Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 6 чи раунди  кеча Теҳронда бўлиб ўтди ва маслаҳатлашувларни икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари раислик қилишди.

Учрашувда Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари  Сайид Аббос Ироқчи  ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов  икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалаларнинг кенг доиарси бўйича фикр алмашдилар.

Ироқчи ва Сиддиқов шунингдек транспорт, савдо, маданият, туризм, маданий ва ҳуқуқий  соҳаларда алоқаларни кенгайтириш учун мавжуд бўлган имкониятлар ва потенсиаллардан максимала даражада фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб ўтдидлар.

Эрон ислом республикаси ва Ўзбекистон республикаси ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 6 чи раундида  минтақадаги терроризм ва экстремизм таҳдидлари муҳокама этилиб, минтақавий тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун ҳамкорликларни кенгайтириш зарурлигига ҳам ишора қилинди.

Ироқчи шунингдек  коронавирус пандемиясига қарамай икки мамлакат ўртасидаги савдо- иқтисодий айирбошлаш ҳажмини  муносиб эканлиги ва ривожланаётганига тўхталиб,  икки томоннинг ёндашувини барча соҳалардаги ҳамкорликларни кенгайтиришида ўхшайдиганини баён этиб, Ўзбекистоннни  Эрон ислом республикасининг муҳим савдо шерикларда сифатида эслатди.

Музокараларда  Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Фурқат Сиддиқов  ўз мамлакатининг барча соҳалардаги муносабатларини тўлиқ ривожланишига тайёрлигини билдириб, икки мамлакат ўртасида  иқтисодий ҳамкорлик бўйича йўл харитасини амалга оширишни тезлаштиришга чақирди.

Учрашувнинг яна бир қисмида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосарига Биргаликдаги ҳаракат режаси ё ўзи ядровий келишув билан боғлиқ сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.