Эрон ва Ўзбекистон ўзаро савдо айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказмоқчи
Эроннинг савдони ривожлантириш ташкилоти раҳбари Эрн ва Ўзбекистон савдо айирбошлаш ҳажмидаги мавжуд имкониятларни инобатга олиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш имкони мавжуд деб айтди.
Эроннинг савдони ривожлантириш ташкилоти раҳбари Ҳамид Зодбум Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Фурқат Сиддиқов билан учрашганида, жорий йил баҳор фасли авваларида икки томонлама иқтисодий муносабатларни кенгайтириш мақсадида ўзаро иқтисодий ҳамкорлик қўшма комиссиясини ўтказилиши ҳақида хабар қилди.
Зодбум ўз сўзларида Эроннинг Чобаҳор минтақасини Ўзбекистондаги эркин савдо зонналари билан логистика, энергетика ва саноат соҳасидаги ҳамкорликларига тўхталиб, Ўзбекистон бозорларига кириш учун муқобил йўналишларни кучайтириш заурлигини таъкидлади.
Ҳамид Зодбум шунингдек икки мамлакат ўртасидаги кўргазма ҳамкорликларини мустаҳкамлашини муҳим эканлигини баён этиб, Эроннинг келаси йилда Ўзекистонда бўлиб ўтадиган пластика, қурилиш маҳсулотлари кўргазмаларида қатнашишга тайёрлигини билдириб, Ўзбекистон томонини Теҳронда ўзбек маҳсултлари кўргазмасини ўтказпиш тўғрисидаги таклифини мамнуният блаин қабул қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Фурқат Сиддиқов ҳам бу йиғилишда қўшма инвестицияни кучайтиришни таъкидлаб, айни пайтда Ўзбекистонда Эрон инвестицияси билан 290 га яқин компаниялар фаолият юритаётганини маълум қилди.
Учрашувда томонлар Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар яхши даражага эканлигини таъкидлашди. Улар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги, реекспорт ва хусусий сектор савдо учашувларини ўтказиш соҳасида ҳамкорликларини ривожлантиришга чақирдилар.